“Реал Мадрид” жамоаси жорий мавсум якунида клубни тарк этиб, Хитой чемпионатига йўл олиши кутилаётган ҳимоячи Пепега ўринбосар топиб қўйди.
AS нашрининг хабар беришича, Мадрид клуби раҳбарлари португалиялик ҳимоячи ўрнини боса оладиган футболчини “Манчестер Сити”дан топди. Бу аргентиналик Николас Отаменди.
29 ёшли ҳимоячи бир неча йил аввал Испания чемпионатида, аниқроғи “Валенсия” клубида тўп сурган ва кейинчалик АПЛга кўчиб ўтганди.