1

ОЧЛ–2017. “Локомотив” мусобақани мағлубият билан бошлади

СПОРТ 20.02.2017, 22:39
Теглар: Футбол
ОЧЛ–2017. “Локомотив” мусобақани мағлубият билан бошлади

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 мусобақаси “А” гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Ал-Таавон” ва “Локомотив” клублари ўртасидаги ўйин ўз якунига етди. Мазкур беллашувда саудияликлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади ва жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобида чиқиб кетди. Иккинчи бўлимда “Ал-Таавон” фаол ҳаракат қилди. 68-дақиқада бурчакдан узатилган тўпга Талал Ал Абси боши билан зарба берди ва ҳисобни очишга эришди.

Ушбу гол ўйинда ягоналигича қолди ва “Локомотив” 2017 йилги Осиё Чемпионлар Лигаси мағлубият билан бошлади.

ОЧЛ–2017. “А” гуруҳи, 1-тур

“Ал-Таавон” (Саудия Арабистони) – “Локомотив” (Ўзбекистон) 1:0

Гол: Талал Ал Абси (68)

Огоҳлантиришлар: Ал Абси (80) – Муҳаммад Коне (76)

“Ал-Таавон”: Ал Гамди, Мачадо, Али Абси, Ал Барака, Ал Ҳуссайн, Абусабан (Ал Олаян, 80), Муса, Моааз, Н’Диайе, Санмартэн (Кано, 87), Ал Заин (Ал Саири, 72).

“Локомотив”: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев (Қувондиқ Рўзиев, 68), Сардор Мирзаев, Салим Мустафоев, Тимур Кападзе (Саламат Қуттибоев, 87), Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев (Марат Бикмаев, 57), Муҳаммад Коне, Жалолиддин Машарипов.

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1