1

Равшан Эрматов ОЧЛ ўйинида ишлайди

СПОРТ 21.02.2017, 12:01
Теглар: Футбол
Равшан Эрматов ОЧЛ ўйинида ишлайди

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнирининг “H” гуруҳи 2-туридан ўрин олган “Жиангсу Сунинг” (Хитой) ва “Аделаида Юнайтед” (Австралия) клублари ўртасидаги ўйинга расмийлар тайинланди.

Учрашув бош ҳаками ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бўлади. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. ОФК тўртинчи ҳакам вазифасини филиппинлик Дайпуят Клиффорд Постанес юклади. Учрашув комиссари – Муҳаммад Саид Ал Масри (Сурия). Ҳакамлар назоратчиси вазифасини қатарлик Ҳани Толиб Сафар бажаради.

“Жиангсу Сунинг” – “Аделаида Юнайтед” учрашуви 1 март куни Нанкин шаҳридаги Nanjing Olympics Sports Center бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан 19:35 да бошланиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Равшан Эрматов ОЧЛ–2017 турнири “F” гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Вестерн Сидней Уондерерс” (Австралия) – “Урава Ред Даймондс” (Япония) учрашувига бош ҳакам этиб тайинланганди. Мазкур ўйин бугун бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1