“Реал” ва “Барселона” келаси мавсум бошланишидан олдин Халқаро Чемпионлар Кубоги доирасида ўзаро ўйин ўтказишади.
Championat.com нашрининг хабар беришича, Испания грандлари 29 июль куни Майамида ўйин ўтказишади. Бундан ташқари, турнирда “Ювентус” ва “Манчестер Юнайтед” ҳам иштирок этади.
Каталония клуби улар билан 22 ва 25 июль кунлари куч синашади. Бу баҳслардан сўнг каталонияликлар Европада яна бир ўртоқлик ўйини ўтказишади.
Маълумот учун, "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги навбатдаги "Эл-Класико" шу йилнинг 23 аперль куни бўлиб ўтади. Мавсумдаги илк "Эл-Класико"да томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган.