“Арсенал” жамоаси ҳимоячиси Эктор Беллерин ёзги трансфер мавсумида “Барселона” клубига ўтиб кетишни режалаштирмоқда.
Daily Mail нашрининг қайд этишича, Арсен Венгер ишдан олинса, Беллерин ҳам жамоадан кетишини маълум қилди. Клуб ва футболчи ўртасида тузилган шартномада шундай банд кўрсатилган.
“Барселона” ушбу вазиятдан унумли фойдаланиб, испаниялик футболчини сотиб олиш орқали ҳимоядаги муаммони бартараф этмоқчи.
Яқинда жамоаси билан олти ярим йиллик шартнома тузган Бельерин жорий мавсумда "Арсенал" таркибида 20 та учрашувда майдонга тушди.