АсосийDunyo

​Пеленинг ўғли Бразилия полицияси томондан қамоққа олинди

'​Пеленинг ўғли Бразилия полицияси томондан қамоққа олинди'ning rasmi

Афсонавий Бразилия футболчиси Пеле (тўлиқ исми-шарифи Эдсон Арантис ду Насименту)нинг ўғли Эдсон Шолби Насименту 13 йиллик қамоқ жазосини ўташ учун полицияга келди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

2014 йилда Бразилия суди Пеленинг ўғлини гиёҳвандлик моддаси сотишда айблаб 33 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган эди. Аммо унинг аризаси аппелация судида кўрилаётгани боис озодликда эди. Пайшанба куни суд сўнгги қарорга келиб, унга 12 йилу 10 ой озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. 46 ёшли Эдиньо жума куни кечқурун Сантос шаҳридаги полиция участкасига ўзи келди. У мазкур айбни тан олмади ва ҳеч қачон гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланмаганлигини маълум қилди. Эдиньо 1990 йилларда отаси дунёга машҳур қилган “Сантос” клубида футболчи бўлган.

Бошқа янгиликлар