1

Зоран Мамич: “Бунёдкор” таркибида Нурматов, Ҳамдамов ва Шомуродов хавфли футболчилар саналади

СПОРТ 28.02.2017, 10:13
Теглар: Футбол
Зоран Мамич: “Бунёдкор” таркибида Нурматов, Ҳамдамов ва Шомуродов хавфли футболчилар саналади

Осиё Чемпионлар Лигаси “С” гуруҳи 2-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Ал-Айн” учрашувни олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб амирликлар бош мураббийи Зоран Мамич ҳамда ҳужумчи Данильо Асприлла иштирок этди.

“Бизни қийин ўйин кутиб турибди. “Бунёдкор” шаклланган жамоа, улар жамоавий ўйин орқали яхши натижага эришади. Дастлабки турда “Зоб Аҳан”га қарши ўйинда очко йўқотдик, аммо бугун ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз, мақсадимиз шундан иборат. “Бунёдкор” таркибида Шаҳзодбек Нурматов, Достонбек Ҳамдамов ва Элдор Шомуродов хавфли футболчилар саналади.

“Ал-Айн” ҳимоядан ўйнамайди, биз рақибга нисбатан кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламиз. Рақиб сифатли ўйин намойиш қилса-да, эртага ғалаба учун майдонга тушишимизни яна бир бор айтиб ўтмоқчиман. Бўлажак ўйинда ким фаворит эканини айтиш қийин”, – деди Зоран Мамич.

“Ўйин жуда муҳим эканини мураббий ҳам айтди. Бугунги ўйинга тайёрмиз, ғалаба қозонишимиз керак. “Бунёдкор” сафида кучли футболчилар бор, аммо мақсадимиз фақат ғалаба”, — деди Асприлла.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” ва “Ал-Айн” ўртасидаги учрашув бугун, 28 февраль куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 18:00 да старт олиши режалаштирилган.

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1