Англия Кубоги мусобақаси нимчорак финал жавоб ўйинида “Манчестер Сити” жамоаси ўз майдонида “Хаддерсфилд” клубини қабул қилди.
Жамоалар ўртасидаги илк ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Бу қуйи дивизион вакили учун катта ютуқ сифатида эътироф этилди.
Аммо жавоб учрашуви кутилганидек “шаҳарликлар” устунлигида ўтди. Якунда Пеп Гвардиола жамоаси 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Манчестер Сити – Хаддерсфилд 5:1 (3:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 7 Банн, 1:1 – 30 Сане, 2:1 – 35, пенальти Агуэро, 3:1 – 38 Сабалета, 4:1 – 73 Агуэро, 5:1 – 90 Ихеаначо.
Манчестер Сити – Браво, Стоунз, Клиши, Сабалета, Отаменди, де Брюйне (Делф, 75), Фернандиньо, Алейш Гарсия, Сане (Навас, 81), Стерлинг, Агуэро (Ихеаначо, 79).
Хаддерсфилд – Коулмэн, Хадсон, Холмс-Деннис, Крэйни, Горенц-Станкович, Пэйн, Биллинг (Хогг, 67), Лолли (Смит, 61), Уайтхэд, Банн (ван Ла Парра, 54), Кванер.
Огоҳлантиришлар: Хадсон (15), Горенц-Станкович (34).






