Ғайрат Усмонов мухлислари ўртасида пул мукофотли танлов эълон қилди

ШОУ-БИЗНЕС 02.03.2017, 16:22
Теглар: Мусиқа, Видео, Клип
Ғайрат Усмонов мухлислари ўртасида пул мукофотли танлов эълон қилди

Хушовоз хонанда Ғайрат Усмонов Жуманазар Алиёр сўзи ва Наргисхон Латипова мусиқаси билан “Севаман” номли қўшиқни ижро этганлиги ҳақида аввал хабар бергандик.

Маҳзун қўшиқ қисқа фурсатда мухлислар назарига тушди. “Қачон қўшиққа клип суратга оласиз?” деган саволлар қаршисида бироз ўйланиб қолган ижодкор клип ғоясини яратишни бу гал мухлислар ихтиёрига топширди.

- Ҳар гал клип суратга олаётганда, бироз иккиланаман. Тарихга мухрланадиган ва катта маблағни талаб этадиган клип барча мухлисларга ёқиши, нафақат бадиий, балки техник талабларга ҳам жавоб бериши шарт! Мусиқий каналларнинг талаби доимо аъло ва сифатли клипларни талаб этади (кулиб). Шу боис, бу гал клип суратга олишдан аввал мухлисларнинг фикри билан ҳам ўртоқлашишга қарор қилдим. Ижодимга бефарқ бўлмаган, қалам тебратиш қобилиятига эга бўлган ҳар бир инсон ушбу танловда иштирок этиши мумкин.

- Деярли барча клипларингиз маҳзун. "Севаман" қўшиғининг мазмунан маҳзунининг инобатга олсак, демак бу клип ҳам аввалгиларидан фарқ қилмас экан-да?

- (кулиб) Ўхшаш бўлмаслиги учун ҳам танлов эълон қилдик. Бундан ташқари, сюжет жиҳатдан ўхшашлик йўқ. Агар аҳамият берсангиз, жуда кам клип суратга оламан. Енгил, оддий ва ҳеч қандай мазмунга эга бўлмаган клипларни хушламайман.

- Танлов шарти қандай?

- Жуда оддий. Мухлислар клип сценарийсини қуйидаги (+99897) 705-95-48 рақамга телеграмм орқали юборишса бас. Режиссёрлар билан маслаҳатлашган ҳолда, энг сара сценарийни аниқлаймиз ва шу асосда суратга олиш ишларини бошлаймиз.

- Қизиқ ва айни дамда ўринли савол. Сараланган сценарий учун қалам ҳаққи тўланадими?

- Албатта!

Таронани қуйида тинглаб имкониятингизни синаб кўришингиз мумкин.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1