АсосийShou-biznes

​“Ҳамроҳ” фильмининг тақдимот санаси маълум бўлди

'​“Ҳамроҳ” фильмининг тақдимот санаси маълум бўлди'ning rasmi

Режиссёр Акром Шоҳназаров ўз қаламига мансуб сценарий асосида “Ҳамроҳ” деб номланган фильм суратга олгани ҳақида хабар берган эдик. Ваниҳоят янги картина тайёр бўлди, унинг премьера санаси ҳам аниқ бўлди. “Ҳамроҳ”нинг ижодий ҳамкорлар ва ОАВ ходимлари учун ёпиқ премьераси 5 март куни Алишер Навоий номли киносаройида бўлиб ўтади.

Фильмда бош ролларни Карим Мирҳодиев, Умид Искандаров, Адиз Ражабов, Лола Элтоева, Юлдуз Ражабова сингари таниқли актёр ва актрисалар ижро этган.

“Ҳамроҳ” фильми ҳақида ўзига хос далиллар:

  • Сценарий 2015 йил 3 ой давомида ёзилган.
  • 15 га яқин объектда суратга олинди.
  • Бухорода 2 кун, Жиззахда 2 ҳафта, Тошкентда 25 кун суратга олинди.
  • Бош қаҳрамон 1 та.
  • 6 та персонаж.
  • 6 та мавзу ёритилган.
  • 2 та мавсум – баҳор, куз кўрсатилган.
  • 1 ярим ой монтаж, 15 кун дубляж қилинди.
  • Жами ижодий гуруҳ аъзолари сони: 52 та.
  • Бошқа янгиликлар