Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси янги мавсум олдидан таркибга 7 нафар янги футболчини қўшиб олганди. Бугун, 7 март куни “Локомотив” стадионидаги матбуот анжуманлари залида янги футболчиларнинг таништирув маросими бўлиб ўтди.
Таништирув маросимида “Локомотив” клуби Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, жамоа бош мураббийи Андрей Микляев, жамоа мураббийи Мирко Йеличич, шунингдек, янги мавсум олдидан “темирйўлчилар” сафига келиб қўшилган футболчилар – Саламат Қуттибоев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Диёр Туропов, Жалолиддин Машарипов, Мурод Бобожонов, Муҳаммад Коне, Ньоре Кризо ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
“Локомотив” ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов жорий мавсумда жамоа олдига қўйилган вазифаларга тўхталиб ўтди.
“Локомотив” – Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва Кубоги соҳиби ҳисобланади. Жамоамиз олдига янги мавсумда ҳам камида ўтган йилги натижаларни такрорлаш ҳамда Осиё Чемпионлар Лигасида финалга қадар етиб бориш вазифаси қўйилган. Шунга монанд равишда таркибни кучайтириш ишлари олиб борилди. Тўғри, янги мавсум олдидан жамоамизни бир қатор тажрибали футболчилар тарк этишди. Бироқ янги келганлар уларнинг ўринларини билинтирмаслигига ишонамиз”, – деди Тўлабек Акрамов.
Жамоа мураббийлари – Андрей Микляев ҳамда Мирко Йеличич янги футболчилар хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди. Таништирув маросими давомида “Локомотив” ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов топширди.






