АсосийSport

Неймар голли узатмалар бўйича ЕЧЛ рекордини ўрнатди

'Неймар голли узатмалар бўйича ЕЧЛ рекордини ўрнатди'ning rasmi

"Барселона" ҳужумчиси Неймар Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "ПСЖ"га қарши (6:1) учрашувда урган икки голидан ташқари яна икки голли узатмага муаллифлик қилди.

Шунингдек, Неймар учрашувда "Барселона"ни кейинги босқичга олиб чиққан Серхи Робертонинг голига ҳам ассистентлик қилганини таъкидлаш лозим.

Бразилиялик ҳужумчи ЕЧЛнинг ушбу мавсумида 8 голга узатма оширган бўлиб, мазкур кўрсаткич мусобақа рекордини ўрнатди.

Аввалроқ Неймар ҳаётидаги энг яхши учрашувнини ўтказгани ҳақида айтиб ўтганди.

Бошқа янгиликлар