Мексиканинг Веракрус штатидан оммавий тарзда кўмилган 240 нафар одамнинг жасади топилди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.
Ҳозирда воқеа жойида суд-тиббиёт экспертизаси ходимлари иш олиб бормоқда. Тиббиёт ходимлари берган маълумотга кўра, мазкур жасадлар 14 ёшдан 25 ёшгача бўлган йигит-қизлардир. Ҳозирча кўмилганларнинг ярми қазиб олинган, экспертларнинг айтишича, қазилма ишлари якунланганда жасадларнинг сони бундан ҳам ортиши мумкин.
2010 йилдан бери Веракрусда 720 нафар одам бедарак йўқолган. Мексика қирғоқларида жойлашган Веракрусда икки қудратли “Лос-Сетас” ва “Қирғоқ” деб номланган гиёҳванд моддалар сотиш билан шуғулланувчи гуруҳлар мавжуд. Мазкур гуруҳлар АҚШдан келтириладиган гиёҳвандлик моддаси назоратини қўлга олиш учун рақобатлашиб келади. Илгари улар битта гуруҳ бўлган, аммо 2000 йилдан бошлаб, алоҳида гуруҳларга бўлиниб, фаолият олиб боради.