Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг буюртмасига асосан “Ўзбекфильм” киностудияси томонидан бугунги кунда бутун жаҳонда долзарб муаммо бўлиб турган ОИТС ва одам савдосига қарши курашиш мавзуида “Иснод” номли тўлиқ метражли бадиий фильмнинг катта тақдимоти бўлиб ўтди.
Кинокартина драма жанрида суратга олиниб, унда тележурналист Жамиланинг саъй-ҳаракатлари натижасида содда қизларнинг алданиб, чет элларга сотилиб кетаётганлиги фош этилди. Томошабин фильм қаҳрамонлари тақдирини кузатиш орқали инсонийлик, садоқат ва ҳаққонийлик каби ҳиссиётларни англайди.
Фильмдаги бош ролларни Дилноза Кубаева, Баҳора Арслонова, Шаҳзода Матчонова, Раъно Шодиева, Феруза Мустафоевалар иштирок этган. Қизларни алданишига воситачи бўлган йигит ролини актёр Шоҳруҳ Ҳамдамов гавдалантирган. Ҳеч иккиланмай актёрнинг қиёфаси ўзбек киносида янги қиёфа бўлишини таҳмин қилиш мумкин.
Турмуш ўртоғи томонидан содда қизларни алданганини билган аёл қандай йўл тутади, у виждонига қулоқ тутадими ёки ҳиссиётларига? Воқеа қандай якун топади буларнинг барчасини фильмни томоша қилиб гувоҳи бўлишингиз мумкин.
Фильм 11 мартдан эътиборан юртимиз кинотеатрларида намойиш этилади.
Фильмнинг ҳамрежиссёри ва оператори Абдувоҳид Ғаниев, бастакор Дониёр Аъзамов.
Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова “Иснод” фильмига саундтрек куйлаган.