Тошкент шаҳрида 16 мартдан эътиборан бепул wi-fi ишлайдиган илк автобус бекати иш бошлайди. Йўловчилар бундай қулайликдан Олой бозори яқинидаги бекатда фойдаланишлари мумкин бўлади.
Hot WiFi тизими орқали йўловчилар ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига кириши, почтани текшириши, шунингдек бепул қўнғироқ ва смслар ёзишлари мумкин.
Тошкент аҳолисига автобус бекатларида бепул интернет тақдим этиш лойиҳаси Hot WiFi Uzbekistan ва яна бир қатор ҳамкор компаниялар томонидан амалга оширилмоқда.
Бепул WiFi ўрнатилган илк бекат эса Олой бозорининг марказий кириш қисмининг яқинида жойлашган.