Москва шаҳрида “Саёҳат ва туризм” 24-халқаро кўргазмаси иш бошлади. Мазкур кўргазма жаҳоннинг энг йирик туризм кўргазмалари 5 талигига киритилган, деб хабар беради “Вести”.
“Саёҳат ва туризм” кўргазмасида дунёнинг 200 га яқин давлати вакиллари иштирок этмоқда. Хусусан, мазкур кўргазмада Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳам намойиш этилмоқда.
“Садо” ансамбли ижросидаги қўшиқлар ва миллий кийимда рақсга тушаётган раққосалар, ўзбек миллий таомлари, жумладан тўй оши ва турли хил нон ҳамда пишириқлар кўргазма иштирокчиларига манзур бўлаётганини қуйидаги видеода томоша қилишингиз мумкин.
“Саёҳат ва туризм” кўргазмаси 3 кун давом этади.
17.11.2023, 09:49
3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...16.11.2023, 12:40
Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...10.11.2023, 12:45
Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...04.11.2023, 12:37
Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...