АсосийJamiyat

​“Махсус авиация ишлари” авиакомпанияси баҳорги авиакимёвий ўғитлаш ишларини бошлади

'​“Махсус авиация ишлари” авиакомпанияси баҳорги авиакимёвий ўғитлаш ишларини бошлади'ning rasmi

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга қарашли “Махсус авиация ишлари” 14 мартдан бошлаб Республикамиз далаларида баҳорги авиакимё ишларини бажаришга киришди.

Март-май ойларида 35 фоиз авиакимёвий ишлар бажарилиши лозимлигини ҳисобга олган “кичик авиация” мутахассислари олдиндан самолёт-мотор парки ва унинг экипажини шу даврга тайёрлашга киришди. Асосий диққат-эътибор авансга, минерал ўғит ва заҳарли химикатлар олишга, қишлоқ аэродромларида тайёргарлик ишларини олиб боришга, авиаёқилғи билан таъминлашга, авиаишлов бериш сифатига қаратилди.

Республикамиз ҳудудида етиштириладиган қишлоқ хўжалик ғалла ўсимликларини ўғитлаш учун экипажи билан бирга 14 та Ан-2 самолётлари тайёрлаб қўйилди. Наманган авиабўғинидан 1 самолёт Фарғона вилоят авиабўғинига, Қарши авиабўғинидан 2 самолёт Қашқадарё авиа бўғинига кўчирилди. Шунингдек, Бухоро вилоятидан ҳам 3 та самолёт кўчирилиши кўзда тутилди.

Жорий йилда “Махсус авиация ишлари” авиакомпанияси 960 соат парвоз давомида ҳаводан туриб, 32 минг гектар ерга ишлов беришни режалаштирди.

Бошқа янгиликлар