АсосийJamiyat

​20 март (душанба) дам олиш куни деб эълон қилинди: бу кимларга тааллуқли?

'​20 март (душанба) дам олиш куни деб эълон қилинди: бу кимларга тааллуқли?'ning rasmi

2017 йил 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Президент қарорида таъкидланганидек, умумхалқ Наврўз байрамининг юртимиз маънавий ҳаётидаги катта ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

2017 йил 18 март шанба дам олиш куни 2017 йил 20 март душанба кунига кўчирилсин ва иш куни деб ҳисобланди.

2017 йил 20 март душанба куни дам олиш куни деб эълон қилинди.

Мазкур қарор ҳақида интернет тармоқларида хабар тарқалгач, кўпчиликда савол туғилди: душанба куни кимлар дам олади?

Ва кўпчилик бу қарор ҳафтасига олти иш кунида ишлайдиганлар учун тааллуқли эмас, дея фикрлашмоқда. Дастлаб қарор ҳақида эшитганимда ва ўқиганимда мен ҳам шунақа деб ўйлагандим. Аммо кейинроқ адашганимни маълум қилишди, дея маълум қилди ҳуқуқшунос Хушнудбек Ҳудойбердиев.

Сабаби бу йилги қарорда олдингиларидан фарқ қиладиган томони бор экан. Илгари худди шу мазмунда чиқадиган қарорлар фақат расман шанба дам олиш куни бўлган ходимларга тааллуқли бўларди, 6 иш кунидагилар ёки талабалар учун бундай қарорлар татбиқ этилмасди. Шифокор ишига борарди, талаба ўқишига.

Кеча чиққан қарор эса олдингиларидан мазмунан кескин фарқ қилиб, бутун Республика халқи учун 20 март душанба куни дам олиш куни дея эълон қилинди. Бу жуда қувонарли ҳолат, албатта!

Буни қуйидагича тушуниш мумкин:

Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун (шанба расман дам олиш куни бўлганларга):

18 март (шанба) иш куни, 19, 20, 21 март (якшанба, душанба, сешанба) – дам олиш куни.

Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун:

18 март (шанба) иш куни, 19, 20, 21 март (якшанба, душанба, сешанба) – дам олиш куни.

Талабалар учун:

18 март (шанба) ўқиш куни, 19, 20, 21 март (якшанба, душанба, сешанба) – дам олиш куни.

Бошқа янгиликлар