“Арсенал” жамоаси дарвозабони Петр Чех жароҳат сабабли бир ой майдонга туша олмаслиги маълум бўлди, деб хабар бермоқда Sports.uz нашри.
Чехиялик дарвозабон “Вест Бромвич”га қарши (1:3) Англия чемпионати 29-тур ўйинида жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлганди.
Аввалроқ 34 ёшли чехиялик посбон “Манчестер Сити”га қарши АПЛ 30-тури ўйинида майдонга туша олмаслиги ҳақида хабар берилганди.






