1

​Ёши улуғ, 100 кўкламни кўрганлар...

ЖАМИЯТ 22.03.2017, 08:53
Теглар: Байрам
​Ёши улуғ, 100 кўкламни кўрганлар...

Ҳар биримиз яхшилик, хайр-саховат, меҳр-оқибат ҳамда урф-одатларни буви ва боболаримиздан ўрганамиз. Халқимизда эса байрамлар ва сайлларда ёши улуғ, кўпни кўрган қарияларимизни йўқлаш ибратли амаллардан саналади. Бугун ҳам анъаналар ва қадриятлар тимсоли бўлган Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан юртимизда қарилик гаштини сураётган, ёши улуғ ва мазмунли умр йўлини босиб ўтган нуронийларимиз сўзларига қулоқ тутамиз.

ШАРВАТ МОМО 110 БАҲОРНИ ҚАРШИ ОЛДИ

Шарват момо Ҳайдаровани Қарши туман Қовчин МФЙ даги Гумбаз овулида энг кекса онахон сифатида барча танийди. Момонинг тўнғич фарзанди Асалой момо бугунги кунда 77 ёшда кенжа фарзанди Ўктамжон 51 ёшда. Ҳаёт машаққатларида тобланган, яхши-ёмон кунларга гувоҳ бўлган бундай кексаларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз.

— Турмуш ўртоғим 85 ёшда оламдан ўтди. Мен 5 ўғил, 4 қиз, 45 набира, 90 чевара, 10 эвара даврасида тинч замонларда қарилик гаштини суриб яшаяпман, — дейди момо.

“ШУНДАЙ ЗАМОНГА ЕТИБ КЕЛГАНИМГА ШУКУР”

Тўхта момо Амонова мустақиллигимизнинг 24 йиллик байрам арафасида “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. 105 ёшли момо Бухоро вилояти Шофрикон туманида қарилик гаштини сурмоқда. 9 фарзанднинг онаси, 45 неваранинг бувиси Тўхта момо ҳақида маҳалладошлари фахрланиб, ҳурмат билан гапиришади ва маслаҳат билан олдига чиқувчиларнинг кети узилмайди.

— Баъзан кенжа келинимга суяниб қишлоғимизни айланаман. Бу ердаги баланд ва шинам уйлар, замонавий мактаб ва коллежларни кўриб, шундай замонга ҳам етиб келганим учун шукрлар айтаман.

УРУШНИ КЎРГАН ТИНЧ ЮРТ БОБОСИ

101 ёшли Имомназар ота Марғилон шаҳрида дунёга келган. Йигитлик чоғлари уруш майдонлари, ҳарбий госпиталлар ва оғир турмуш шароитига тўғри келган. 1945 йил 1 ноябрда ҳарбий қўмондонликнинг буйруғи билан Марғилонга кўкси тўла жанговар нишонлар билан қайтиб келди. Бугунги осойишта ва фаровон кунларда эса тилу дилидан тинчликнинг қадри, яхши кунлар шукуҳи ва шукроналик изҳорлари тушмайди. Отахон 17 невара, 29 чевара ва 4 эваралари ардоғида қарилик гаштини суриб келмоқда.

БОЗОРБОЙ МУАЛЛИМНИНГ ЮЗИНЧИ КЎКЛАМИ

Бозорбой бобо Муродов Самарқанд туманидаги пиру бадавлат отахонлардан. Бу йилги Наврўз отахон учун қўшалоқ байрам. Бутун умрини ёшлар тарбиясига бағишлаган фахрий педагог бу йил юзинчи кўкламни қарши олди. Маҳалладошлари отахоннинг босиб ўтган шонли йўли, тажрибаси ёш авлодга ибратдир, дея фахрланишади.

“ДОРИЛОМОН КУНЛАР КЕЛДИ...”

Ойниса ТОШКЕНБОЕВА, 97 ёш.

Ойниса она Самарқанд шаҳри, “Муборак” маҳалласида истиқомат қилади. Иккинчи жаҳон уруши даврининг оғир кунларини бошдан ўтказганига қарамай, турмуш ўртоғи билан беш фарзандини вояга етказиб, тарбиялади. 1960-1980 йилларда Самарқанд шаҳридаги “Ҳужум” ишлаб чиқариш фабрикасида бригада бошлиғи бўлиб меҳнат қилган. Иш давомида кўплаб шогирдлар етиштириб, халқимизга нафи теккан онахонлардан. Ушбу машаққатли ҳаёт йўли ва шижоати сабаб бугун онахонга ёшу-қари ўзгача ҳурмат билан қарайди. Ойниса онанинг тилидан эса яхши кунлар мадҳи тушмайди:

— Эркакларни урушга жўнатиб, топган-тутганимизни фронтга юборардик. Ана шу оғир дамлар биз аёлларни шижоатли қилиб тарбиялади. Яратганга шукр-ки, бугун дориломон кунларда яшаяпмиз.

ТЎҚСОН ЁШЛИ ПАХТАКОР

Фарғона вилояти Фурқат туманида таниқли пахтакор Мелиқўзи Маҳкамов истиқомат қилади. Ўз даврида бўлим агрономи, бригадр бўлган Мелиқўзи ота 75 йил умрини пахтачилик, пиллачилик, чорвачилик, боғдорчилик каби эл-юрт фаровонлиги йўлидаги ишларга бағишлаган ва мустақиллик йилларида “Шуҳрат” медали ҳамда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахтакор” унвони билан тақдирланди. Айни кунда 4 ўғил ва 1 қиз ҳамда 59 невара-чевараларнинг пиру бадавлат бобоси бўлиб умргузаронлик қилмоқдалар:

— Узоқ ва машаққатли ҳаёт йўлимда ҳеч қачон ҳозиргидек эътибор ва ғамхўрлик бўлган эмас.

“БОЛАЛАРИМГА ҲАВАСИМ КЕЛАДИ...”

Ҳимоят момо Зайниддинова, Қашқадарё вилояти Китоб тумани Алақўйлиқ қишлоғида яшайди. 82 ёш бўлишига қарамай, ўз томорқасида сархил сабзавотлар-у, ширин-шакар мевалар етиштиришиб қишлоқ аҳлига бирдек улашади. Момони қишлоқдошлари орасида ҳурмати баланд. Сабаби, ўзи хатто мактаб саводини кўрмаган бўлсада, 2 фарзанди ҳам туманда таниқли, эл корига ярайдиган зиёли инсонлар. 10 та неварасининг барчаси олий маълумотли ва хорижий университетларда ҳам таълим олишади.

— Болалаларимга ҳавасим келади. Улар замонларнинг энг зўрида, юртларнинг энг жаннатида яшашяпти. Ана шу фаровонлик мени қариликни бўйнимга олишга йўл қўймайди.

Юртимиз нуронийларининг тилларидан янграётган шукроналик сўзлари ёшларни сабр-тоқатли, меҳр-мурувватли ва ватанпарвар қилиб тарбиялашнинг асоси, десак янглишмаймиз. Шундай экан, тинчлик, меҳр-оқибат, ҳурмат-эҳтиром, хайр-саховат, эзгулик ва поклик байрами бўлган Наврўз энг аввало нуронийларимизга қутлуғ бўлсин.

ФАКТЛАР

  • Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ёши эркаклар учун 73,5 ёшни, аёллар учун эса 75,8 ёшни ташкил этади;
  • Бугунги кунда:

  • 225 минг нафар 80 ёшдан ошганлар;
  • 44 минг нафар 90 ёшдан ошганлар;
  • 8 минг 700 нафар 100 ёшдан ошган қариялар бор.
  • Уларнинг:

  • 3 минг нафари иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари;
  • 69 минг нафари фронт ортида хизмат қилган инсонлар.
  • Шунингдек, 3 млн.га яқин пенсионерлар мавжуд.

    Шарҳлар

    Бу йилги Қурбон ҳайитида қўшимча дам олиш кунлари бўладими?

    03.08.2019, 22:17

    Президент қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрами 11 август куни кенг нишонланиши ҳақида хабар бергандик. Маълумки, аввалги Ҳайит байрамлари муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари...
    ​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАРГА ТАБРИК ЙЎЛЛАДИ

    30.09.2017, 09:23

    Президент Шавкат Мирзиёев 1 октябрь куни Ўзбекистонда кенг нишонланадиган Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан устозларга ўз табригини йўллади. Табрик матни ЎзАда эълон қилинди. Қадрли...
    ​Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида Президент қарори имзоланди

    28.06.2017, 10:36

    Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида Президент қарори имзоланди. Президент Қарори билан Ватанимиз тарихида мутлақо янги саҳифа...
    ​Сурхондарёда "Бойсун баҳори" фольклор фестивали бошланди

    15.05.2017, 10:53

    Бойсун туманида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган “Бойсун баҳори” фольклор фестивали бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради ЎзА.Фестивалнинг...
    Об-ҳаво: Тошкент
    Валюта курси
    1