АсосийJamiyat

​“Наврўз” сайлларида 200 мингга яқин киши қатнашди

'​“Наврўз” сайлларида 200 мингга яқин киши қатнашди'ning rasmi

2017 йилнинг 17 дан 23 март кунига қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси соҳавий хизматлари томонидан амалга оширилган ишларга бағишланган навбатдаги “пайшанбалик” бўлиб ўтди.

Брифингда 20-21 март кунлари республикамиз бўйлаб ўтказилган “Наврўз” умумхалқ байрамида 200 мингга яқин киши қатнашгани ҳақида маълумот берилди.

Тошкентнинг 23 та боғ ва ҳиёбонларида ташкил этилган “Наврўз” байрамини тинч ва осойишта ўтказиш мақсадида Бош бошқарма ва қуйи тизим барча шахсий таркиби, куч-воситалари сафарбар этилди.

Ана шундай чора-тадбирлар самараси ўлароқ байрам тадбирлари кўтаринки кайфиятда, ҳеч бир талофатсиз ўтди.

Бошқа янгиликлар