АсосийDunyo

​АҚШга бориш истагида бўлганларнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари текширилади

'​АҚШга бориш истагида бўлганларнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари текширилади'ning rasmi

Давлат департаменти Американнинг элчихона ва консулликларига АҚШга сайёҳлик визасини олмоқчи бўлган айрим гуруҳдаги шахсларни синчковлик билан текшириш талабини юборди.

Бу ҳақда Associated Press хабар берди. Агентликнинг хабар беришича, айнан қандай гуруҳдаги одамлар ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритилмаган.

Мазкур тавсиялар ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни текширишни ҳам ўз ичига олади. Бу билан визага ариза берувчилар террорчилар билан алоқада бор ёки йўқлиги, “Ислом давлати” назоратидаги ҳудудларда бўлганлиги текширилади.

Тавсиялар 17 март куни АҚШнинг барча дипломатик миссияларига жўнатилган. АҚШ давлат департаментида мазкур ҳаракат АҚШга хавф туғидириши мумкин бўлганларни аниқлаш мақсадида амалга оширилаётганлигини маълум қилишди.

Бошқа янгиликлар