Алишер Навоий номидаги Кино саройида Япония киноси кунлари бошланди.
Унда Япония кинематография санъатининг ўзига хос жиҳатларини акс эттирган иккита бадиий ва уч анимацион фильм томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.
Тадбирда Томоюки Фурумая томонидан суратга олинган «Вояга етмаганлар учун Бусидо» фильми намойиши билан бошланди. «Миёри ва сеҳрли ўрмон», «Нафис сўзлар бўстони», «Ёз кечасидаги уйқу», «Пакана Маруко» каби фильмлар намойиш этилади.
Тадбирнинг очилиш маросимида “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори Отабек Мусаев, Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Нобуаки Ито ва бошқалар иштирок этди.
“Ўзбеккино” миллий агентлиги ва Япониянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида ўн иккинчи бор ташкил этилган Япония киноси кунлари 26 март куни ниҳоясига етади, дея хабар беради ЎзА.






