Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мамлакатимизда кутилаётган об-ҳаво юзасидан хабарнома тақдим этди.
26-27 март ва 30-31 март кунлари республика бўйича ёмғир ёғиши кутилмоқда. 26 март ва 30-31 март кунлари шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача бўлиши кутилмоқда. 26-31 март кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд.
26-31 март кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида Сел келиш хавфи мавжуд.
1-4 апрел кунлари республикамизда об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда.
1-2 апрел кунлари республикамизда ёмғир ёғиши, 2 апрел куни айрим худудларда ёмғир қорга айланиши мумкин, шамол тезлиги 17-22 м/с гача бўлиши мумкин.
2-4 апрел кунлари об-ҳаво кескин ўзгариб, тунда 1-3 c гача совуқ, кундузи 2-7 гача илиқ бўлиши кутилмоқда.






