1

​ИИВ: “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” автомобил йўлида табиий офат юз берди

ЖАМИЯТ 28.03.2017, 09:38
Теглар: Фожиа, Автобус, Тошкент
​ИИВ: “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” автомобил йўлида табиий офат юз берди

2017 йилнинг 26 март куни соат 17:05 да Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Учтерак қишлоғи ҳудудидан ўтувчи 4R6 “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” автомобил йўлининг 69-км.да “Ғазалкент-Чимён” йўналишида 2 метр кенгликдаги, узунлиги 15-20 метр бўлган йўлнинг қатнов қисмида кўчки юзага келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Матбуот бўлинмаси хабар қилади.

2017 йилнинг 27 март куни соат 09:00 ларда ушбу кўчки содир бўлган жойнинг майдони 4-4,5 метр кенгликка ва 35-40 метр узунликка катталашган.

Содир бўлган кўчки оқибатида маҳаллий ахолига ва турар-жой биноларига зарар этмаган.

Табиий офат оқибатлари бартараф этилгунга қадар 4R6 “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” автомобил йўлининг 58-км.дан 71-км.гача автомобилларнинг ҳаракатланиши тўхтатилди.

Шарҳлар

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1