АсосийJamiyat

​Жаҳон тиллари университетида Рус тили маркази очилади

'​Жаҳон тиллари университетида Рус тили маркази очилади'ning rasmi

Бугун, 28 март куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Рус тили маркази очилади. Бу ҳақда “ТАСС” ахборот агентлиги маълумотларига асосланиб, “Дарё” хабар бермоқда.

«Рус тили марказининг очилиши Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашдаги яна бир муҳим қадам бўлади», — дея маълум қилишди Тошкентдаги Россия фан ва маданият марказидагилар.

Тантанали маросимда Россия президентининг халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Михаил Швидкой, шунингдек, Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти вакиллари, Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев ва бошқалар иштирок этади.

Марказ учун хона университетнинг бош биносидан ажратилди, Россия томони зарур техникани сотиб олди, босма ва электрон дарсликлар, луғатлар ҳамда Россия тарихи ва маданиятига оид китоб ва фильмлардан иборат кутубхонани йиғди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар