2017 йилнинг 30 март куни “Ўзкўргазмасавдо” мажмуасида Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар тақдимотининг Тошкент ҳудудий ярмаркаси бўлиб ўтади.
Ҳудудий тақдимот кўргазмасининг асосий ташкилотчилари сифатида Тошкент шаҳар, Тошкент ва Сирдарё вилоят ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Алоқа ва телекоммуникация давлат қўмитаси, “Ўзбекнефтгаз” МХК, “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК, “Ўзфармсаноат” ДАК, “Ўзқурилишматериаллари” АК, “Ўзкимёсаноат” ДАК, “Узэлтехсаноат” ассоциацияси, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда “Камолот” ЁИҲ иштирок этмоқда.
Кўргазмада намойиш этиладиган ишлар мавзуси хилма-хил бўлиб, фаолият соҳасининг турли қирраларини, жумладан соғлиқни сақлаш, таълим, қурилиш, телекоммуникация, коммунал соҳа, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, саноат ишлаб чиқаришининг турли соҳаларига инновацион технологик ғоялар ва технологияларни татбиқ этади. Шунингдек, республика халқ хўжалигининг турли соҳаларига қувватли самарадор технологияларни, жумладан темирйўл транспорти, қурилиш соҳаси, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ёнилғи-мойлаш материалларидан фойдаланиш самарасини ошириш, тиббий хизмат кўрсатиш ва фуқароларни даволаш, доривор воситаларни ишлаб чиқариш, ўқув жараёнларида ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши намойиш этилади.
Кўргазмада Ўзбекистон Республикаси Фанлар акдемиясининг 33 дан ортиқ илмий муассасалари, Олий ва махсус ўрта-таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК томонидан инновацион технологиялар асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар тури ўрин олган. Ушбу кўргазмада намойиш этиладиган янги лойиҳалар ва илғор технологиялар Тошкент шаҳрининг 50 дан зиёд ҳудудий саноат корхоналарида амалга татбиқ этилиши кутилмоқда. Ҳудудий ярмаркада 360 та лойиҳа ва улар бўйича 121 та тақдимот, 51 та эҳтиёжманд инновацион ишланмалар намойиш этилади.
Тошкент шаҳар экспозицияси асосан саноат ва коммунал хўжалиги соҳасидаги 27 та ҳудудий корхоналарнинг лойиҳа-тақдимотидан иборат.
Ҳудудий ярмарка иши давомида намойиш этилган янги технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш самарадорлигини ошириш мақсадида 300 дан ортиқ саноат корхоналари ва 800 дан ортиқ кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари, олий таълим муассасаларининг талабалари, техника йўналишидаги коллеж ўқувчилари ташриф буюриши кутилмоқда. Улар тингловчилар сифатида тақдимотларда иштирок этадилар.