1

​Суд Жанубий Корея собиқ президентини қамоққа олишга ордер берди

ДУНЁ 30.03.2017, 11:35
​Суд Жанубий Корея собиқ президентини қамоққа олишга ордер берди

Порахўрликда ва ўз ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланган мамлакат собиқ президенти Пак Кин Хени Жанубий Корея суди қамоққа олишга ордер берди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Нашрнинг хабар беришича, прокуратура 27 март куни мазкур факт бўйича судга сўровнома юборган.

Мазкур ишда Пак Кин Хенинг яқин дугонаси Цой Сун Сил асосий айбдорлардан бири ҳисобланади. Унга нисбатан йирик Корея компанияларидан биридан товламачилик йўли билан 70 миллион доллар пул ундириш ва мамлакатнинг сиёсий жараёнига аралашганлик бўйича айблов эълон қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1