АсосийShou-biznes

​Хонанда Амира Алибекова порталга шикоят аризаси ёзганидан сўнг тахаллусини қайтариб олди

'​Хонанда Амира Алибекова порталга шикоят аризаси ёзганидан сўнг тахаллусини қайтариб олди'ning rasmi

“Нажотимсан”, “Омон-омон”, “Икки соҳиллар”, “Қани қани”, “Умр ўтаверади” каби қўшиқлари билан мухлислар қалбидан алоҳида ўрин эгаллаган хонанда Амира Алибекова продюсерлик компанияси билан шартнома муддати тугагач, ижодда танаффус қилган эди. Продюсерлик компанияси томонидан унинг тахаллуси ҳам олиб қўйилган эди. Эндиликда Аделя Алибекова Амира тахаллусини қайтариб олди ва “Узоқдаги яқиним” деб номланган янги қўшиғини тақдим этди.

“Sayyod.com”нинг ёзишича, хонандага тахаллусини қайтариб олиш осон кечмаган.

“Тахаллусга нарх ҳам қўйилди ва у ўзгаришга ҳам улгурди, порталгаям ёзилди”, деб ёзади “Sayyod”.

“Бу шунчаки менга керак бўлган тахаллус. У менга принцип учун эмас, адолат юзасидан керак. Бир йил аввал ‘Амира’ тахаллуси барибир меники бўлишини айтган эдим. Сиз эса ишонмаган эдингиз. Бир йил ичида ҳаётимнинг пардаси ортида нималар бўлгани ҳақида мен ҳеч нарса демадим. (Чунки тафсилотлар сизни хафа қилади) Қанчалик осон бўлмаганини фақат мен биламан! Бироқ, мен продюсерим билан ўртамизда юзага келган вазият учун миннатдорман. Айнан шу вазият менинг кўзимни очди. Айниқса, айрим ҳамкасбларим, ‘дўстларим’ ва шунчаки танишларимга нисбатан. Ҳаётда баъзан шундай қийин дамлар бўладики, сен ҳаммаси тугади, деб ўйлайсан. Аслида эса, бу фақат янги, мустақил йўлнинг бошланиши. Менинг ижоддаги исмим Амира ёки Аделья эканлигининг эса аҳамияти йўқ! Ижодда асосийси барча эшитаётган ва ҳис қилаётган ҳақиқат”,—деб ёзади Амира Алибекова ўзининг Instagram`даги саҳифасида тахаллусини қайтариб олиши билан боғлиқ вазият ҳақида.

Бошқа янгиликлар