Америкалик машҳур актёр Брэд Питт таниб бўлмас даражада озди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
Бред Питтнинг суратлари Лос-Анжелесда папарацци томонидан суратга олинган. Нашрнинг хабар беришича, дунёнинг энг кўркам эркаги, деб эътироф этилган актёр ўзининг соясига айланиб қолган. Унинг силласи қуриб қолгани кўриниб турибди, озғинлиги эса кишини даҳшатга солади. Рафиқаси Анжелина Жоли билан ажрашиш ва суд ишлари уни ҳолдан тойдиргани яққол кўзга ташланади.
ОАВларнинг хабар беришича, Питт ҳайкалтарошлик билан шуғулланмоқда. Рафиқаси билан ажрашган киноюлдуз асосий вақтини Лос-Анжелесда яшовчи дўсти, ҳайкалтарош Томас Хаусигонинг студиясда ўтказади. Мазкур фотосуратдан Бред Питтнинг олдингидан ҳам озиб кетганлигини пайқаш мумкин.