1

​Колумбия президенти Сантос сел келиши оқибатида 254 киши ҳалок бўлганини маълум қилди

ДУНЁ 03.04.2017, 11:53
​Колумбия президенти Сантос сел келиши оқибатида 254 киши ҳалок бўлганини маълум қилди

Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос якшанба куни Мокоа шаҳрини сел босиши оқибатида 254 нафар одам ҳалок бўлганини тасдиқлади, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Мазкур рақамни Қизил хоч жамияти маълум қилганда, Колумбия ҳукумати уни 207 нафар одам ҳалок бўлди, деб камайтириб кўрсатган эди.

“Менга қурбон бўлганлар сони 254 тага етгани ҳақида маълумот берилди. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия изҳор қиламан. Мокоа шаҳрининг иқтисодини тиклаш учун 1, 2 миллиард песо (415 минг АҚШ доллари) маблағ ажратилди. Яқин 10 кун ичида табиий офатдан зарар кўрган шаҳар электроэнергия билан таъминланади ”, деб ёзди Сантос ўзининг Твиттер микроблогида.

Фожиа шанбадан якшанбага ўтар кечаси рўй берди. Кучли ёмғир оқибатида Мокоа, Сангояко ва Мулатос дарёлари қирғоғидан тошиб, сел оқимини юзага келтирди. Президент мамлакатга миллий тиббий офат тартибини киритди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1