Шаҳзода ўзининг Mercedes-Benz автомобили ва трактор билан қумга ботиб қолган юк машинасининг чиқишига ёрдам берди, деб хабар берди Tjournal.ru нашри.
Дубай амирининг ўғли ва тахт вориси бўлган шаҳзода Ҳамдан ибн Муҳаммад ал-Мақтум қумга ботиб қолган юк машинасининг ҳайдовчисига ёрдам берди. Бунга араб ОАВлари эътибор қаратди.
Шаҳзода трос ёрдамида қумга ботган юк машинасини ўзининг Mercedes-Benz автомобили ва тракторга боғлади. Ип бир неча марта узилиб кетди, аммо шунга қарамай, юк машинаси қумдан чиқарилди.
Шаҳзода Ҳамдан ибн Муҳаммад ал-Мақтум шайх Муҳаммад ибн Рашид ал-Мақтумнинг иккинчи ўғли бўлиб, хайрия ишлари билан шуғулланиб келади. Шаҳзоданинг Инстраграм саҳифасини беш миллиондан ортиқ фойдаланувчи кузатиб боради. Ижтимоий тармоқларда уни “Минг бир кеча”даги Оловиддинга қиёслашади.