АсосийDunyo

​41 ёшли аёл йигирманчи фарзандининг туғилишини кутмоқда

'​41 ёшли аёл йигирманчи фарзандининг туғилишини кутмоқда'ning rasmi

Йигирманчи фарзанд туғилишини кутаётган мазкур оилани Британия ОАВлари “Мамлакатнинг энг серфарзанд оиласи”, деб атайди, дея хабар берди Deti.mail.ru нашри.

Хейшем шаҳрида яшовчи эр-хотин — 41 ёшли Сью ва 46 ёшли Ноэль Рэдфордлар Facebook саҳифаларига уларнинг оиласида нечта қиз ва ўғил борлиги, яна бир ҳомиладорликни тасдиқловчи УТТ натижаси ҳақидаги маълумотнома илинган доска суратини жойлаштиришди. Бу сурат 33 минг нафар лайк тўплади, фойдаланувчилар уларни яна бир фарзанд туғилиши билан табриклаб, изоҳ қолдиришди.

Фиби – Рэдфрдлар оиласидаги ўн тўққизинчи фарзанддир. У ўтган йилнинг июль ойида туғилган. Орадан кўп вақт ўтмаганига қарамай, Сью яна ҳомиладор. Туғилиши кутилаётган йигирманчи фарзанд эр-хотиннинг ҳисоби бўйича 2017 йилнинг сетябрь ойида дунёга келиши лозим. Аммо улар бу ҳақда гапиришдан хавфсирамоқда, чунки 2014 йилда Сью 23 ҳафталик ҳомиласидан айрилган эди. Оиланинг тўнғич фарзанди бўлган Крис ҳозир 27 ёшда. Сью илк маротаба 14 ёшида ҳомиладор бўлган. Улар ҳали вояга етмаган бўлсалар-да, Крисни ўзлари катта қилишди. Чунки Сью ва Ноэлни ёшлигида бегона оилалар асраб олган, шунинг учун ҳам фарзандларини биров вояга еткизишини исташмади.

Бундай катта оилани моддий жиҳатдан таъминлаш учун Ноэль соат бешда туриб, ўзига тегишли новвойхонага жўнайди. Орадан бир неча соат ўтгач, уйга қайтади ва болаларни кийинтириб, микроавтобусда мактабга олиб боради. Бу пайтда Сью уйда қолган кичкинтойлар билан машғул бўлади. Сью Рэдфорд ҳар куни камида 9 марта кир ювади. Оиланинг озиқ-овқат сотиб олиши учун ҳафтасига 300 фунт сарфланади. Бундан ташқари болаларнинг эрталабки нонуштасига 9 литр сут ва уч қути сули ёрмаси сотиб олинади.


Серфарзанд оиланинг ҳаётини Facebook саҳифасида 250 минг фойдаланувчи, Instagram саҳифасини эса 22 минг киши кузатиб боради.

Бошқа янгиликлар