1

​Америкада полициячиларнинг айби туфайли йигит севган қизини отиб ўлдирди

ДУНЁ 04.04.2017, 11:31
Теглар: Муҳаббат, Эркак, Жиноят, АҚШ, Қиз
​Америкада полициячиларнинг айби туфайли йигит севган қизини отиб ўлдирди

Полициячилар қўлга олишни истамаган америкалик йигит севган қизи ва ўғлини отиб ташлади, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Маҳаллий вақт билан соат 3:20 да жуфтлик ўртасида низо чиқди. Аллен Кэш полицияга қўнғироқ қилиб, севган қизи Латин Хэрринг уйининг калитини ўғирлаганлигини маълум қилди. Воқеа жойига етиб келган полициячилар йигит ва қизнинг баҳслашаётганини кўради, аммо уларни қўлга олмайди.

Орадан 20 дақиқа ўтгач, Кэш ва Хэрринглар уйга киргандан кейин яна полицияга қўнғироқ бўлди. Етиб келган полициячилар яна жуфтликнинг уришаётгани устидан чиқди, лекин уларнинг жанжалига аралашиш полициянинг ваколатига кирмайди, деб ҳисоблади ва “Бемаъни айбловларингиз билан 911 га қўнғироқ қилишни бас қилинг!”, деди аёлга полициячилардан бири. Йигит уйдан чиқиб кетгандан кейин полициячилар ҳам кетди.

Орадан 2 соат ўтгач, Кэш қўлида тўппонча билан қайтиб келиб, эшикни бузиб кирди. Хэрринг ва унинг 8 ёшли ўғлини отиб ўлдирди, қизнинг отасини ва яна бир ўғлини яралади. Қочиб кетаётган Кэш яна 2 нафар йўловчига қарата ўқ узиб, уларни ҳам яралади. Унга нисбатан қасддан жиноят содир этиш айблови қўйилиб, жиноят иши қўзғатилди.

Шарҳлар

АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади

02.05.2024, 15:35

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган. Бу ҳақда СNN хабар берди. Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан...
АҚШда 74 ёшли аёл банкни ўмарганликда айбланмоқда

29.04.2024, 18:03

АҚШнинг Огайо штатида яшовчи 74 ёшли Энн Маерс Фейрфилд шаҳридаги банкни ўмаришда айбланмоқда. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди. Тинтув чоғида машинадан ўғирлик пайтида қўллангани айтилаётган тўппонча, шунингдек, аёлга тегишли...
АҚШ Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзо бўлиши ҳақидаги резолюцияни блоклади

19.04.2024, 17:02

Қўшма Штатлар Фаластинни БМТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш резолюциясини блоклади. Давлатлар ташкилот Хавфсизлик кенгаши йиғилишида вето ҳуқуқидан фойдаланди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.Ҳужжатни Хавфсизлик...
АҚШда қишки бўрон қурбонлари сони 50 кишига етди

27.12.2022, 10:08

АҚШда қишки бўрон туфайли камида 50 киши ҳалок бўлди, деб хабар берган NBC News. Телеканалнинг аниқлик киритишича, қурбонларнинг аксарияти - камида 14 нафари Нью-Йорк штати...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1