1

​Олимлар “Тирик мурдалар” қишлоғини топди

ДУНЁ 04.04.2017, 12:01
​Олимлар  “Тирик  мурдалар”  қишлоғини  топди

нглия ёдгорлик ва тарихий биноларни ўрганувчи Комиссияси олимлари Саутгемптон университети билан ҳамкорликда Британиядаги қишлоқлардан бирида яшовчи аҳоли ўрта асрларда ўликларнинг қайта тирилишига ишонганликларини аниқлади, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Олимлар XI–XIII асрларда Йоркшир графлигида мавжуд бўлган Уаррам Перси қишлоғи қолдиқларини топишди. Топилган инсон суяклари юзасидан тадқиқот ишлари олиб борилганда, олимлар маҳаллий аҳоли узоқ йиллар давомида дафн этилган жасад “гўрдан қайта тирилиб чиқишига ишонганликлари” маълум бўлди. Олимларнинг бундай хулосага келишига баъзи бир жасадларнинг боши танасидан жудо этилгани ёки ёқиб юборилгани сабаб бўлди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, маҳаллий аҳоли ёмон, қасоскор одамларнинг қайта тирилишидан, тирикларга яна ёмонлик қилишидан қўрққани туфайли шундай йўл тутишган. Уларнинг боши танасидан жудо этилса ёки ёқиб юборилса, жасадлар қайта тирилмайди, деб ҳисоблашган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1