Хонанда Манзура ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ёзиб қолдирган сўзлари мухлисларни ўйга толдирди. Манзура ўз постида ҳозирги кунда исрофгарчилик авж олгани ҳақида фикр юритди.
“Мен турли-туман замонларни кўрдим.Бир вақтлар бўлди,бойлар ҳам чит чопон кийишарди. Нега?Яхшисини кийсак, кибрланиш бўлмасин, камбағаллар кўнглини ўкситиб қўймайлик, деб шундай қилишарди. Ҳозир эса хою хаваслар, ‘мода’ деб бойлигини кўз-кўз қилишлар, бозорга солишлар, қисқаси, исрофгарчилик кўпайиб кетди”,—деб ёзади Манзура.
Шунингдек, хонанда гуноҳ ҳақида қуйидагича фикр юритади:
“Касаллик танага қандай таъсир килса, гуноҳлар ҳам қалбга шундай таъсир ўтказади. Гуноҳлар қалб касаллигидир. Унинг давоси -гуноҳларни тарк этиш,тавба қилиш. Гуноҳлар қалб кўзини кўр қилади, унинг нурини сўндиради, ҳидоят ҳамда илм йулларини тўсади”.






