АсосийJamiyat

​Уй-жойга эга бўлмаган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига турар жой ажратилади

'​Уй-жойга эга бўлмаган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига турар жой ажратилади'ning rasmi

4 апрель куни Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори имзоланди.

Қарорга кўра, ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг турар жойи ва уй хўжаликларини таъмирлаш ва ободонлаштириш белгиланган.

Шунингдек қарорда ўз уй-жойига эга бўлмаган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига турар жой ажратиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш топширилди.

Бошқа янгиликлар