Санкт-Петербург шаҳар метросида терактни амалга оширишда гумонланаётган Акбаржон Жалиловнинг яқинлари Пулково аэропортига учиб келишди, деб хабар берди Russian.rt.com нашри.
Акбаржон Жалиловнинг ота-онаси Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан Санкт-Петербургга учиб келди. Терговчилар Жалилов Акбаржон яшаган жойни аниқлаб, унинг уйида тинтув ўтказишди. 4 апрель куни Тергов қўмитаси Санкт-Петербург шаҳар метросини 22 ёшли Акбаржон Жалилов портлатганини маълум қилган эди. У охирги вақтда автоустахонада ишлагани аниқланди.
3 апрель куни Санкт-Петербург метрополитенида портлаш юз берди. Терактда 14 киши ҳалок бўлди, 50 нафардан ортиқ одам яраланди.
Санкт-Петербург теракт
#BREAKING Relatives, most likely mom&dad of suspected #StPeteBlast bomber #Dzhalilov are in #SaintPetersburg for investigation procedures pic.twitter.com/cLNiRGj1Pp
— Maria Finoshina (@MFinoshina_RT) 5 апреля 2017 г.






