Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг узоқ йиллик орзуси икки баробар бўлиб амалга ошди. Хонанда қўшиғига ҳамиша навқирон Самарқандда тарихий клип суратга олдириш истагининг рўёби, яна бир ниятини ушалишига тўғри келди.
Аниқроғи, Сардор Раҳимхон ижросидаги “Бибихоним” қўшиғига суратга олинган клип тақдимоти айнан 9-апрель — Cоҳибқирон Амир Темур таваллуди куни бўлиб ўтади. Бундай совға ҳали бирор хонанда ижодида кузатилмаган эди. Эслатиб ўтамиз, клип режиссёри Санжар Маткаримов. Бибихоним ролини эса актриса Юлдуз Ражабова талқин қилган.