АсосийDunyo

​Эронда 6,0 магнитудали зилзила содир бўлди

'​Эронда 6,0 магнитудали зилзила содир бўлди'ning rasmi

Эроннинг Хуросон-Ризави провинциясида 6,0 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Fars хабар берди.

Машҳад шаҳридан 80 километр узоқликда жойлашган эпимарказда бешта қишлоқ жойлашган. Дастлабки маълумотларга кўра, офат жойида бир неча юзлаб инсонлар бўлиши мумкин.

Ҳодиса жойига мутахассислардан иборат учта гуруҳ юборилган. Барча қутқарув хизматлари тайёргарлик даражасига етказилган. Ярадорларни қабул қилишга маҳаллий касалхоналар тайёр. Ҳозирча жабрланган ва қурбонлар ҳақида маълумот келиб тушмади.

Эрон Миллий сейсмологик хизматида яқин фурсатларда зилзила қайталаниш хавфи мавжудлигини айтишмоқда.

Бошқа янгиликлар