Бугун Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ҳаракатнинг Васийлик Кенгаши ҳамда Марказий Кенгаши аъзолари иштирок этдилар.
Йиғилишда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги Қурултойини ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, Ҳаракат фаолиятига доир ишлар муҳокама этилиб, ташкилий масала кўрилди.
Мажлисда Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси этиб Таджиев Одилжон Фотихжонович сайланди.
Маълумот учун, Одилжон Таджиев 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. 2014-2015 йилларда Ҳаракатнинг Тошкент вилоят Кенгаши раиси сифатида фаолият юритган. 2015 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати этиб сайланган.
Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди, дея хабар беради “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши Ахборот хизмати.