​Асал Шодиеванинг синглиси опаси унинг ҳаётини сақлаб қолгани ҳақида сўзлаб берди

ШОУ-БИЗНЕС 06.04.2017, 11:05
Теглар: Актриса, Асал Шодиева
​Асал Шодиеванинг синглиси опаси унинг ҳаётини сақлаб қолгани ҳақида сўзлаб берди

Латофатли актриса Асал Шодиева бугун таваллуд айёмини нишонламоқда. Шу муносабат билан актрисанинг дўстлари, яқинлари ва оила аъзолари Асални туғилган куни билан табрикламоқда.

Жумладан унинг синглиси Робия Шодиева Instagram ижтимоий тармоғи орқали опасига аталган самимий дил изҳорини ёзиб қолдирди.

“Ўтмишга назар ташлаб, сиз билан ўтган болалигим(У ҳақиқатдан ҳам бўлган)ни табассум билан ёдга оламан.

Кун бўйи кўчада ўйнаганларимиз, дўстларимиз билан картошка қовурганимиз, сайрга чиққанларимиз ёдимда. Онам эса биз бироз бўлса ҳам уйда ўтиришимиз учун бизга кучукчалар, қуёнчалар, балиқчалар ва ҳатто жўжачалар совҳа қилардилар. Ҳар йили лагердаги саргузаштларимиз-чи, бир сафар чўкиб кетишимга бир баҳя қолганида сиз мени қутқариб қолгансиз. Биз ҳар доим ота-онамиз олдида бир-биримизнинг айбларимизни яширардик. Уйда кўп гилос бўлишига қарамай, янги кўйлак кийиб, қўшнимизникига гилос ўғирлагани борганимиз ёдимда.

Мен болалигимдан акам бўлишини орзу қилардим. Сиз ҳар доим менга акам ўрнини босгансиз. Сиз ҳар доим тарафимни олар ва мени ҳимоя қилар эдингиз. Мендан бир ёшгина катта бўлсангиз ҳам ҳамма сиздан қўрқарди. Сиз ўша вақтларда чўқинтирган ота эдингиз. Бугун ҳар биримизнинг ўз оилаларимиз бор. Сиз ҳақиқий гўзаллик тимсоли, латофатли келинчак ва ғамхўр рафиқва бўлдингиз. Мен сиз ва сизни кўз қорачиғидек асровчи турмуш ўртоғингиз учун жуда ҳам бахтлиман.

Мен сенинг энг яхши талқинингни билмайман, бироқ энг яхшисига мунтазам интилиш мени илҳомлантиради. Сен-менинг ягонамсан, Сен-чунки сендан яқинроғим йўқ, Сиз-чунки Сизга бўлган ҳурматим чексиз. Туғилган кунингиз билан!”,—деб ёзади Робия Шодиева.

Эслатиб ўтамиз, Робия бир вақтлар “Божалар” гуруҳининг аъзоси бўлган Шаҳзод исмли йигитга турмушга чиққан. Уларнинг Амир исмли ўғил фарзандлари бор.

Робия ўз табригида Асал Шодиева унинг ўғли Амирни кўришга деярли ҳар куни келиши, ўз навбатида унинг ўғли Амир ҳам холасини кўрганида унга талпинишини ҳам баён қилган.

Шарҳлар

Гавҳар Шариповага ҳайдовчи шилқимлик қилганлиги ҳолати юзасидан қўшимча баёнот берилди

20.11.2019, 14:21

“Актрисага шилқимлик қилинган, у эса юриб кетаётган юк машинадан ўзини ташлаган” Қашқадарё ЙҲХБ қўшимча баёнот берди.2019 йил 18 дан 19 ноябрга ўтар кечаси соат 02:20...
Шавкат Комилов суратга олиш жараёнида актрисани ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди (видео)

05.11.2019, 00:13

“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео  тарқалди...Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига...
Машҳурлар тарихий образда (фото)

24.07.2018, 10:27

Интернет тармоқларида ўзбек кино юлдузларининг янги қиёфалари пайдо бўлди... Аввал ҳеч ҳам бундай тарихий образда намоён бўлмаган машҳурларнинг суратларини сизларга ҳам “илиндик”... Маълумот ўрнида: Ушбу...
Асал Шодиева янги қиёфада

10.07.2018, 17:08

Мафтункор ва жозибали ўзбек актрисаси Асал Шодиева янги фотосессия тақдим этди... Ўзбекона стилдаги бу жамламада Асални умуман ўзгача қиёфада кўриш мумкин. Маълумотларга қараганда, янги фотосессия...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1