1

​АҚШ вице-президентининг қўриқчиси меҳмонхонада фоҳиша билан қўлга тушди

ДУНЁ 06.04.2017, 13:11
Теглар: АҚШ, фоҳиша
​АҚШ вице-президентининг қўриқчиси меҳмонхонада фоҳиша билан қўлга тушди

АҚШ вице-президенти Майкл Пенснинг хавфсизлигига жавоб берувчи АҚШ махфий хизмати ходими Мэриленд штатидаги меҳмонхоналардан бирида фоҳиша билан учрашганда қўлга тушди, деб хабар берди, lenta.ru нашри.

Ходим вақтинча вазифасидан четлаштирилди. Воқеа ўтган ҳафтанинг охирида рўй берди. Меҳмонхона маъмури хоналардан бирида шовқин эшитилаётгани ҳақида полицияга хабар берди. Етиб келган ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари эркакни қўлга олди.

Манбанинг хабар беришича, ўша куни махфий ходим иш жойида бўлиши лозим бўлган. Махфий ходимнинг шахсан ўзи бўлиб ўтган воқеадан раҳбариятини огоҳ қилди. Унга нисбатан шилқимлик айблови қўйилди. Махфий ходим маъмурий таътилга чиқарилиб, махфий ахборотлардан фойдаланиш ҳуқуқи чегараланди.

АҚШ махфий хизмати ходимлари бундан илгари ҳам бир неча маротаба жанжал-тўполон марказида қолган. АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама бундай жанжаллардан кейин уларнинг таркибини бутунлай янгилаган эди. 2015 йилнинг март ойида икки нафар махфий хизмат ходими хизмат машинасини маст ҳолатда бошқариб, Оқ уйнинг деворига келиб урилган эди.

АҚШ махфий хизмати мамлакат президенти ва унинг оиласи, шу билан бирга собиқ президентларнинг оиласи хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланади.

Шарҳлар

АҚШда қишки бўрон қурбонлари сони 50 кишига етди

27.12.2022, 10:08

АҚШда қишки бўрон туфайли камида 50 киши ҳалок бўлди, деб хабар берган NBC News. Телеканалнинг аниқлик киритишича, қурбонларнинг аксарияти - камида 14 нафари Нью-Йорк штати...
АҚШда энг замонавий "кўринмас" бомбардимончи самолёт намойиш этилди

03.12.2022, 12:40

АҚШ янги B-21 Raider стратегик бомбардимончи самолётини намойиш этди. Самолёт жаҳондаги илк олтинчи авлод бомбардимончиси ҳисобланади, дея ёзмоқда "zamon.uz".Унинг намойишида АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин иштирок этган."Бу...
Хитой ТИВ вакили АҚШнинг еттита давлатни босиб олиш ҳақидаги режасини эълон қилди. У қайси давлатлар? (видео)

12.10.2022, 11:42

Пекин Вашингтонга беш йил ичида етти давлатни босиб олиш режасини эслатди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили АҚШ армиясининг истеъфодаги генерали Уэсли Кларкнинг Пентагоннинг 20 йил...
Байден иккинчи муддатга сайланиш истагини билдирди

05.10.2022, 11:12

АҚШ президенти Жо Байден 2024 йилда иккинчи муддатга сайланишга қарор қилди. Бу ҳақда Американинг НБС телеканали хабар берган.“Сентябрь ойида воиз Ал Шарптон билан бўлган учрашувда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1