Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон камдан-кам ҳолларда оилавий суратларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштиради.
Шунинг учун бўлса керак хонанда томонидан Instagram`да эълон қилинган оилавий суратлар ҳар доим ҳам мухлислар томонидан катта қизиқиш ва муҳокамалар билан кутиб олинади.
Яқинда Севара турмуш ўртоғи, ўғли Денгиз ва қизи Имон Анвар билан тушган янги суратини ўзининг шахсий саҳифасига жойлаштирди.
Сурат қисқа фурсат ичида 20 мингдан ошиқ “лайк” йиғди ва қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Интернет фойдаланувчилари изоҳларда хонанданинг хавас қилгулик оиласи борлигини айтиб, Севарага бахт-саодат тилаган.
Маълумот учун, Севара Назархон оиласи билан Буюк Британияда истиқомат қилади.