АсосийSport

Неймар "Эл-Класико"даги иштирокини хавф остига солди (видео)

'Неймар "Эл-Класико"даги иштирокини хавф остига солди (видео)'ning rasmi

Испания чемпионати 31-турида “Барселона” жамоаси ҳужумчиси Неймар “Малага”га қарши (0:2) ўйинда майдондан четлатилди.

Бразилиялик футболчи учрашувнинг 27 ва 65-дақиқаларида сариқ карточка олди ва бунинг натижасида майдонни тарк этди. Неймар қизил карточка олгани “Реал Сосьедад”га қарши 15 апрель куни бўлиб ўтадиган Ла Лига 32-турини аниқ қўйиб юборади.

Sports.uz нашрининг маълум қилишича, Неймар майдонни тарк этаётганида захира ҳакамига нисбатан истеҳзоли қарсак чалиб, трибуна остига йўл олди. Агар Испания чемпионати Интизим қўмитаси Неймарни спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракати бўйича жазоласа, 25 ёшли футболчи 2–3 ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.

Агар мазкур қарор амалга ошса, Неймар “Реал”га қарши 23 апрель куни бўлиб ўтадиган “Эл-Класико”да иштирок эта олмайди ва “Барселона”ни қийин аҳволга солади.


Бошқа янгиликлар