АсосийShou-biznes

​Дилфуза Исмоилова турмуш ўртоғининг хиёнатини кечиролмагани ҳақида гапирди

'​Дилфуза Исмоилова турмуш ўртоғининг хиёнатини кечиролмагани ҳақида гапирди'ning rasmi

Хонанда Дилфуза Исмоилова “Shok.uz” сайтига берган интервьюсида шахсий ҳаёти ҳақидаги саволларга жавоб берди. Хусусан, хонанда турмуш ўртоғи билан ажрашиши сабабларига тўхталиб ўтди.

“Дилфуза Исмоилова турмуш ўртоғим билан ажрашиб кетганимизга 10 йилдан кўпроқ бўлди. Турмуш ўртоғим курсдошим эди. Жудаям тарбияли, жудаям яхши инсон бўлганлар. Санъаткорлар оиласига келин бўлиб тушганман. Қайнонамга ҳам гап бўлиши мумкинмас. Қайнонам Нодира Аҳмедова қўшиқчи бўлганлар.

Турмуш ўртоғим билан ажрашишимга уларнинг нотўғри қадами сабаб бўлган. Қўпол бўлса ҳам айтаман, мен ҳеч қачон харом нарсани ўзимга яқинлаштирмайман. Менинг бир одатим борки, яқин инсоним алдаса, ҳеч қачон кечирмайман. Айбини кечиришим мумкин, лекин у одам мен учун йўқ!”,—дейди Дилфуза Исмоилова.

Бошқа янгиликлар