1

​Ўзбекистонда тиббий суғурта мажбурий бўлади

ЖАМИЯТ 10.04.2017, 15:31
Теглар: Саломатлик, Тиббиёт
​Ўзбекистонда тиббий суғурта мажбурий бўлади

Ўзбекистонда кузга қадар “Тиббий суғурта тўғрисида"ги қонун лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Lex.uz сайтида эълон қилинган Президентнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори шу ҳақда сўз боради, деб ёзади “Газета.uz”.

Қонунда ҳар бир фуқаронинг тиббий суғурта тизимига қамраб олиниши, бунда умумийлик ва мажбурийликни кўзда тутилиши режалаштирилган.

Унда ҳар бир фуқаронинг тиббий ва профилактик хизматлардан фойдаланишда тенг ҳуқуқларга эга бўлиши, шунингдек суғурта полисига мос равишда юқори сифатли тиббий хизматлар тақдим этилиши кафолатлари белгиланади.

Мажбурий ва кўнгилли тиббий суғурта тизимида иштирок этувчи фуқаролар учун рағбатлантирувчи имтиёз ва преференциялар ишлаб чиқилиши зарур.

Шунингдек қонунда кўнгилли ва мажбурий тиббий суғуртанинг қонуний асослари, тиббий ва профилактик хизматлар учун тарифларни бошқариш масалалари, суғурта мажбуриятлари, суғурта бадаллари ва суғурта тўловлари ҳажмларини бошқариш механизмлари ҳам белгилаб қўйилиши лозим.

Тиббий суғурта маблағларини бошқариш учун Мажбурий суғурта жамғармаси ташкил этилади.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
Наманганда россиялик олим “Темир дафтар”га киритилган беморларни бепул даволамоқда

04.06.2021, 17:58

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридаги  И. Мечников номидаги Шимолий-шарқий давлат тиббиёт университети клиникаси эндоваскуляр хирургия бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Александр Каледин томонидан 2016 йилда беморнинг...
Наманганда сенатор ташаббуси билан ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

29.03.2021, 18:15

Кеча, 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Носирбек Абдуллаханов ташаббуси билан Наманган вилоятида илк маротаба...
Янги тиббиёт институти ташкил этилади

09.11.2019, 23:59

Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоқ тиббиёт институтини ташкил этиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.Унга кўра, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали негизида Қорақалпоқ тиббиёт институти ташкил этилади.Лойиҳада...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1