1

​Тошкент вилояти аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилди

ЖАМИЯТ 10.04.2017, 15:40
Теглар: Тиббиёт
​Тошкент вилояти аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилди

9 апрель куни Дўстобод шаҳарчасида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилояти Қуйчирчиқ, Чиноз ҳамда Оққўрғон Халқ қабулхоналари томонидан аҳоли учун сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати масъул ходимлари, Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим, Фавқулодда вазиятлар, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар, Мудофаа, Молия, Меҳнат, Адлия вазирликлари ва бошқа қатор идоралар раҳбарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига туманлар аҳолиси томонидан йўлланган мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилди.

Хусусан, 8 апрель ҳолатига Қуйичирчиқ тумани бўйича мурожаатлар сони жами 1 859 тани ташкил қилди. Шундан, 1 803 таси жисмоний шахслардан, 56 таси юридик шахслардан келиб тушган. Мурожаатларнинг 88,4% кўриб чиқилган бўлиб, ҳозирда 11,6% мурожаат кўриб чиқилиш жараёнида.

Чиноз тумани бўйича мурожаатлар сони жами 2 028 тани ташкил қилади. Шундан, 1 942 таси жисмоний шахслардан, 86 таси юридик шахслардан келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 90,6% кўриб чиқилган бўлиб, 9,4% кўриб чиқилиш жараёнида.

Оққўрғон тумани бўйича мурожаатлар сони жами 1 923 тани ташкил қилади. Шундан, 1 859 таси жисмоний шахслардан, 64 таси юридик шахслардан келиб тушган. Мурожаатларнинг 90,4% кўриб чиқилган бўлиб, 9,6% кўриб чиқилиш жараёнида.

Туманлардан келган мурожаатлар соҳалар бўйича ўрганилганда уларнинг асосий қисми уй-жой олиш ва уй-жой қуриш учун ер ажратиш, фуқароликни қабул қилиш ва фуқароликдан чиқиш, паспорт олиш ва пропискага ўтиш, моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш, меҳнат ва бандлик, электр ва газ таъминоти, банк-молия каби масалаларга оиддир.

Сайёр қабулда туманлар фуқаролари томонидан йўлланган 130 дан зиёд мурожаатлар ҳар томонлама таҳлил қилиниб, уларнинг юзага келиш сабаблари ўрганилди. Фуқаролар ва тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан бевосита тегишли соҳаларга масъул бўлган раҳбарларга бевосита мурожаат қилиш ва улар юзасидан жавоб олиш имконига эга бўлди.

Мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар вакилларига топшириқлар берилди.

Шарҳлар

Наманганда россиялик олим “Темир дафтар”га киритилган беморларни бепул даволамоқда

04.06.2021, 17:58

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридаги  И. Мечников номидаги Шимолий-шарқий давлат тиббиёт университети клиникаси эндоваскуляр хирургия бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Александр Каледин томонидан 2016 йилда беморнинг...
Наманганда сенатор ташаббуси билан ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

29.03.2021, 18:15

Кеча, 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Носирбек Абдуллаханов ташаббуси билан Наманган вилоятида илк маротаба...
Янги тиббиёт институти ташкил этилади

09.11.2019, 23:59

Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоқ тиббиёт институтини ташкил этиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.Унга кўра, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали негизида Қорақалпоқ тиббиёт институти ташкил этилади.Лойиҳада...
ТОШКЕНТДА 25 ЁШЛИ ЙИГИТ ЎЗИНИ ОСДИ

11.07.2017, 21:10

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида 8 июль куни 25 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда.Тергов маълумотларига кўра, 1992 йилда туғилган йигит балконда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1