АсосийJamiyat

​“GM Uzbekistan” АЖ автомобиллар нархи ошиши ҳақидаги маълумотга изоҳ берди

'​“GM Uzbekistan” АЖ автомобиллар нархи ошиши ҳақидаги маълумотга изоҳ берди'ning rasmi

GM Uzbekistan АЖ Facebook'даги расмий саҳифаси орқали автомобилларининг нархи ошиши ҳақида ОАВда тарқалган хабарларга изоҳ берди.

“Facebook ижтимоий тармоғидаги қатор янгиликлар агентликларнинг саҳифаларида “GM Uzbekistan” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархларини ошиши тўғрисидаги ҳабарларга оид Сизлардан келиб тушаётган кўплаб саволлар муносабати билан шуни расман маълум қиламизки, “GM Uzbekistan” АЖ нинг бундай хабарларга алоқаси йўқ. “GM Uzbekistan” АЖ фаолияти тўғрисидаги ишончли маълумот компаниянинг расмий интернетwww.gmuzbekistan.uz ва Facebook ижтимоий тармоғидаги (@gmuzbekistanofficial) расмий саҳифаларида чоп этилади”,—дейилади хабарда.

“GM Uzbekistan” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг моделлари, модификациялари, опциялари ва нархлари борасидаги ҳар қандай ўзгариш компаниянинг расмий интернет ва Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаларида олдиндан ҳабар қилиниши эслатиб ўтилди.

Бошқа янгиликлар