1

​Бугун Тошкентда “Туркман киноси кунлари” бошланади

ЖАМИЯТ 11.04.2017, 14:03
Теглар: Кино, Ўзбекистон, Туркманистон
​Бугун Тошкентда “Туркман киноси кунлари” бошланади

11-13 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “Туркман киноси кунлари” бўлиб ўтади.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 6-7 март кунлари Туркманистон Республикасига Давлат ташрифи мобайнида имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2017-2019 йилларда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик Дастури” асосида ташкил этилмоқда.

Шу муносабат билан пойтахтимиздаги Республика Киночилар уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида тегишли идора ва муассасалар вакиллари, ҳар икки давлат кино усталари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Тадбирда таъкидланганидек, туркман ва ўзбек халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик тарихи узоқ асрларга бориб тақалади. Халқларимиз орасида маданий-маърифий соҳалардаги асрий ҳамкорлик алоқалари ҳам тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

- Кино халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашда ишончли кўприк вазифасини ўтайди, - деди “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Отабек Мусаев. – Бугун бошланаётган тадбир 2016 йилда Туркманистонда ўтказилган “Ўзбек киноси кунлари”нинг мантиқий давоми бўлади.

Тадбирда сўзга чиққан Туркманистон телевидениеси Кино ишлаб чиқариш бўлими бош координатори Тойгелди Оллоёров, Туркманистон телевидениеси бош режиссёри Вепа Ишангулиев, Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Хандурди Турдиев ва бошқалар икки мамлакат ўртасидаги маданий ҳамкорлик истиқболлари, кино усталарининг келгусида режалаштирилаётган лойиҳалари хусусида сўз юритдилар.

Туркман киносининг тантанали очилиш маросими 11 апрель куни соат 18:00да Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтади.

Кино кунлари давомида туркман киноижодкорлари яратган “От-мурод”, “Махтумқули”, Копетдоғ – аскарнинг орзуси”, “Сайис”, “Муҳаббат мероси”, “Қумли келдин қўшиқлари” сингари фильмлар намойиш этилади.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️ Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ беради

04.02.2023, 11:49

Туркманистон президенти Ўзбекистонни дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида суюлтирилган газни Ўзбекистонга бепул ўтказиш бўйича фармон имзолади. Бу ҳақдаги хабар мамлакат ҳукумати порталида эълон қилинди. Маълум...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини қайта тиклади

23.01.2023, 12:13

Сал аввал аномал совуқ туфайли 12 январда қўшни мамлакатнинг табиий газ қазиб чиқариш конларида юзага келган авариявий ҳолат Туркманистондан  табиий газ импортининг тўлиқ тўхташига сабаб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1